Ижарага олувчи, унинг оила аъзолари ва у билан доимий яшаётган фуқаролар эгаллаб турган муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал уй-жой фондининг уйларидаги турар жойни реконструкция ёхуд капитал таъмирлаш натижасида сақлаб қолиш мумкин бўлмаганда ёки у тубдан кенгайганда, торайганда ижарага олувчига ва унинг оила аъзоларига, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқароларга капитал таъмирлаш бошлангунга қадар шу аҳоли пункти чегараси доирасида бошқа обод турар жой берилиши керак.
Уй-жой кодекси
III бўлим
7 боб. Муниципал, идоравий уй-жой фонди ва аниқ мақсадли коммунал …
64-модда
Реконструкция ёки капитал таъмирлаш натижасида уй-жой майдони ўлчами тубдан ўзгарган тақдирда ижарага олувчига бошқа турар жой бериш
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш64-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.