Эркин омбор божхона режими шундай режимки, бунда товар муайян жойлар ва ҳудудларда божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, шунингдек иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда жойлаштирилади.
(100-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)