Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан қуйидаги операциялар амалга оширилиши мумкин:

товарнинг ўзгармас ҳолатда бут сақланишини таъминлаш операциялари;

товарни сотишга ва ташишга тайёрлаш операциялари, шу жумладан туркумларга бўлиш, жўнатмаларни шакллантириш, саралаш, ўраш-жойлаш, қайта ўраш-жойлаш, тамғалаш операциялари (акциз маркалари бундан мустасно) ва бошқа шу каби операциялар;

оддий йиғиш операциялари;

товардан эркин омборда ишлатиладиган технологик ускуна ва унинг эҳтиёт қисмлари, юклаш-тушириш техникаси, бошқа техник воситалар сифатида фойдаланиш операциялари.

Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан чакана савдо операцияларини амалга оширишга йўл қўйилмайди.

Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товар билан айрим операцияларни амалга оширишга қонунчиликка мувофиқ тақиқлар ва чекловлар белгиланиши мумкин.

(103-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)