Божхона транзити божхона режими шундай режимки, бунда:
олиб кирилган товар жўнатувчи божхона органи ва товар келиб тушадиган божхона органи орасидаги божхона ҳудуди бўйлаб, шу жумладан чет давлат ҳудуди орқали божхона назорати остида;
(116-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Ўзбекистон товарлари божхона чегарасида жойлашган жўнатувчи божхона органи ва товар келиб тушадиган божхона органи орасидаги чет давлат ҳудуди бўйлаб божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, шунингдек иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаган ҳолда олиб ўтилади.
Қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш бошланадиган бўлса, ўша божхона органи жўнатувчи божхона органи ҳисобланади.
Қайси божхона органи фаолият кўрсатиш зонасида товарларни божхона назорати остида ташиш тугалланадиган бўлса, ўша божхона органи товар келиб тушадиган божхона органи ҳисобланади.