Товарни божхона транзити божхона режимига жойлаштириш учун декларант божхона органига транзит декларациясини ва товарнинг кузатув ҳужжатларини тақдим этади.
(118-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда транзити амалга ошириладиган товарга нисбатан божхона органларининг ахборот тизимида бундай ҳужжатлар мавжудлигини божхона органи мустақил равишда текширади.