Эркин омбор махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, у товарларни эркин омбор божхона режимида божхона назорати остида сақлаш учун мўлжалланган бинолар ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олади.
Эркин омборнинг ишлашини таъминлаш учун зарур Ўзбекистон товарларига эркин омбор божхона режими қўлланилмайди.
Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида сақлаш шароитлари талаб этиладиган товарлар бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёки эркин омборнинг бир қисми бўлган алоҳида биноларда қонунчиликка мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда сақланиши керак.
(175-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)