Божхона омборининг, бож олинмайдиган савдо дўконининг ва эркин омборнинг фаолиятини лицензиялаш қонунчиликда белгиланган тартибда божхона органлари томонидан амалга оширилади.

(176-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)

Агар божхона омбори божхона органлари томонидан таъсис этилаётган бўлса, лицензия олиш талаб қилинмайди.

Божхона омбори ва эркин омбор эгаларининг товарларни ва транспорт воситаларини омборларга жойлаштираётган шахслар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона омборларининг, бож олинмайдиган савдо дўконларининг ва эркин омборларнинг реестрларини юритади, шунингдек мазкур реестрлардаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.