Гувоҳнома қуйидагилар асосида бекор қилинади:

аризачининг гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги аризаси;

транспорт воситасининг конструкцияси ўзгартирилганлиги факти — гувоҳнома конструкциянинг тури бўйича берилганда;

гувоҳнома қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

божхона органининг гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда.

(232-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Гувоҳнома ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда божхона органи томонидан, ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда эса суд томонидан бекор қилинади.

(232-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)

Гувоҳнома бекор қилинган тақдирда у божхона органига қайтарилиши ва йўқ қилиниши лозим.

Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги суд қарори аризачига ва божхона органига қонунчиликда белгиланган муддатларда етказилади.

(232-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги божхона органининг қарори аризачига қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали етказилади.

(232-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)