Гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
автотранспорт воситаси товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқсиз ҳолга келганда;
автотранспорт воситаларининг миллий давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлари алмашганда;
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келиши билан гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади ҳамда гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
(231-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)