Божхона ташувчиси:
автомобиль транспортида юкларни халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти учун лицензияга эга бўлган;
ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловлари тўланишини таъминлаган;
ушбу Кодекснинг 227-моддаси талабларига мувофиқ товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқли автотранспорт воситасига эга бўлган;
Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг фуқаролик жавобгарлиги хавфини суғурталаш шартномаси мавжуд бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахсидир.
(235-модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 1 март)
Божхона ташувчиси божхона назорати остида турган товарларни ташишни божхона ҳамроҳлигида кузатиб боришни қўлламаган ҳолда амалга оширади.
Божхона ташувчиларининг товарларни жўнатувчилар ва олувчилар билан ўзаро муносабатлари шартнома асосида йўлга қўйилади.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан 236-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон)
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан 237-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон)
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1099-сонли Қонунига асосан 238-модданинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 1 март — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 03/25/1099/1104-сон)