Қуйидагилар декларант бўлиши мумкин:
1) Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси;
2) чет эллик шахс:
товарларни нотижорат мақсадларда олиб ўтувчи жисмоний шахс;
ушбу Кодекснинг X бўлимига мувофиқ божхона имтиёзларидан фойдаланувчи шахс;
Норезидентнинг қонунчиликка мувофиқ ташкил этилган Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси;
(274-модда биринчи қисмининг 2-кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда аккредитация қилинган ваколатхонага эга бўлган шахс шундай ваколатхоналарнинг ўз эҳтиёжлари учун олиб кириладиган товарларни вақтинча олиб кириш, реэкспорт қилиш, божхона транзити божхона режимларига, шунингдек эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштиришни маълум қилганда;
ташувчи товарлар божхона назорати остида ташилаётганда.
3) товарлар транзит божхона режимида ташилаётганда:
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти — темир йўл транспортида;
товарларни ташишни амалга оширувчи шахс (ҳайдовчи ёки ваколатли шахс) — автомобиль транспортида.
(274-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан 3-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)