Божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши аниқланган тақдирда товарларни чиқариб юбориш божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига оид иш юритув тугаллангунига қадар амалга оширилиши мумкин, башарти:
товарлар қонунчиликка мувофиқ олиб қўйилмаган ёки хатланмаган бўлса;
қонунчиликка мувофиқ товарлар мусодара қилиниши ёхуд давлат даромадига ўтказилиши лозим бўлмаса;
божхона тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилишига оид ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича ҳисобланиши мумкин бўлган божхона тўловларини ва жарималарни тўлаш ёки қонунчиликда назарда тутилган бошқа ундирув чоралари декларант томонидан таъминланган бўлса.
(273-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
VII бўлим. Декларант, божхона брокери ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис