Товарлар чиқариб юборилгунига қадар тайинланган божхона экспертизасининг натижалари олингунига қадар товарларни чиқариб юбориш, башарти божхона юк декларациясида ҳисобланган миқдордаги божхона тўловлари тўланган ва божхона экспертизаси натижаларига кўра қўшимча равишда тўланиши лозим бўлган миқдордаги божхона тўловларини тўлаш таъминоти тақдим этилган бўлса, божхона органи томонидан амалга оширилади.
Товарларга нисбатан тақиқлар ва чекловлар қўлланилиши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар божхона органлари томонидан аниқланган ва уларга риоя қилинганлигини исботловчи далиллар декларант томонидан тақдим этилмаган тақдирда, товарлар чиқариб юборилмайди.
(271¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)