Божхона брокери қуйидаги ҳуқуқларга эга:
декларантдан ёки ваколатли шахсдан божхона расмийлаштируви учун зарур ҳужжатларни ва маълумотларни, шу жумладан тижорат, банк сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ўз ичига олган ҳужжатларни ва маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
божхона юк декларациясини ҳамда товарларни декларациялаш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш;
товарларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган тартибда декларациялаш мақсадида божхона органларининг ахборот ресурсларидан фойдаланиш;
товарнинг божхона қийматини аниқлашда мазкур Кодекс 275-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ декларантга берилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;
божхона расмийлаштируви ва божхона назорати учун зарур бўлган бошқа ҳаракатларни ваколатли шахс сифатида бажариш;
божхона органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиш.
(281-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона брокери қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(281-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)