Божхона брокери:
декларант ёки ваколатли шахс олдидаги ўз фуқаролик жавобгарлигини базавий ҳисоблаш миқдорининг минг баравари миқдорида суғурталаши;
(282-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
божхона операциялари амалга оширилаётганда божхона органига божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши;
қонунчиликнинг товарларга доир талабларига, тақиқларига, чекловларига риоя этган ҳолда товарларни декларациялашни амалга ошириши ва божхона органига божхона декларациясини бериши;
(282-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
товарнинг божхона қийматини аниқлашда мазкур Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланган декларантнинг мажбуриятларини бажариши;
божхона расмийлаштирувида божхона органларига кўмаклашиши;
товарларни жўнатувчидан, қабул қилувчидан олинган, давлат сирларини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор этмаслиги, ундан шахсий мақсадлари учун фойдаланмаслиги шарт, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(282-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Божхона брокерининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(282-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган мажбуриятларнинг бажарилганлик факти божхона брокерининг зиммасига божхона режимининг амал қилишини тугаллаш билан боғлиқ операцияларни бажариш мажбуриятларини юкламайди.
(283-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)