Бож тарифи божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ тизимлаштирилган товарларга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ставкаларининг жамланмасидир.
Ташқи савдо сиёсатини амалга оширишда товарларнинг айрим турлари учун тариф квоталари жорий этилиши мумкин.
Тариф квотаси муайян даврда товарнинг муайян миқдорини олиб кириш ва олиб чиқишда божхона божининг бож тарифига мувофиқ қўлланиладиган ставкасига нисбатан пастроқ божхона божи ставкалари қўлланилишини назарда тутувчи, товарларни божхона ҳудудига олиб кириш ва ундан олиб чиқишда бож тарифини тартибга солувчи чорадир.
Белгиланган миқдордан (квотадан) ортиқ миқдорда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва бу ҳудуддан олиб чиқиладиган товарларга божхона божининг бож тарифига мувофиқ ставкаси қўлланилади.
Тариф квоталари, уларни ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ўртасида тақсимлаш усуллари ва тартиби қонунчиликда белгиланади.
(292-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)