Божхона органлари томонидан қуйидаги ҳаракатлар ёки тартиб-таомиллар бажарилганлиги учун божхона йиғимлари ундирилади:
божхона расмийлаштируви;
божхона расмийлаштируви учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви;
товарларни божхона органи эгалигидаги божхона омборида сақлаш;
транспорт воситасини божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш;
дастлабки қарорни қабул қилиш;
интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш;
(291-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-913-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон — 2024 йил 28 майдан кучга киради)
(291-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан 2022 йил 3 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон)
(291-модданинг биринчи қисми саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)
(291-модданинг биринчи қисми тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 октябрдаги ЎРҚ-494-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.10.2018 й., 03/18/494/1992-сон)
(291-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан 2022 йил 3 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон)
юридик шахслар томонидан олиб кириладиган нақд чет эл валютасининг божхона расмийлаштируви.
Божхона йиғимларининг миқдори божхона органлари томонидан божхона ҳаракатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган харажатларининг тахминий қийматидан ошиб кетиши мумкин эмас.
(291-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 1 февралдаги ЎРҚ-748-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.02.2022 й., 03/22/748/0086-сон — 2022 йил 3 майдан кучга киради)
Божхона йиғимларининг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.