Бож тарифи билан белгиланган ставкалар миқдоридаги божхона божлари, товарни жўнатувчи ва экспорт қилувчи мамлакатдан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларида энг кўп қулайлик бериш режимини қўллаётган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.

Савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режими назарда тутилмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган ёхуд ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган товарларга нисбатан бож тарифидан ташқари қуйидаги миқдорларда қўшимча божхона божи ундирилади:

божхона божининг адвалор ставкаси тури ўн фоизгача бўлган товарларга нисбатан — беш фоиз;

божхона божининг адвалор ставкаси ўн фоиздан йигирма фоизгача бўлган товарларга нисбатан — ўн фоиз;

божхона божининг адвалор ставкаси йигирма фоиздан ўттиз фоизгача бўлган товарларга нисбатан — ўн беш фоиз;

божхона божининг адвалор ставкаси ўттиз фоиз ва ундан юқори бўлган товарларга нисбатан — йигирма фоиз.

(300¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 27 ноябрдаги ЎРҚ-1097-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2025 й., 03/25/1097/1099-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 28 февраль)