Товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлиги товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади.
Товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат товарнинг муайян мамлакатда ишлаб чиқарилганлигини тасдиқлайдиган, экспорт ёки реэкспорт қилувчи мамлакатда белгиланган тартиб ва шаклга мувофиқ ваколатли орган томонидан берилган, шу жумладан электрон шаклда берилган ҳужжатдир.
Товарларни божхона ҳудудидан олиб чиқишда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификат, агар мазкур сертификат контракт (шартнома, битим) шартларига, товар олиб кириладиган мамлакатнинг миллий қоидаларига кўра зарур бўлса ёки кўрсатилган сертификатнинг мавжудлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган бўлса, шунингдек экспорт қилувчининг талабига кўра зарур бўлса, қонунчиликка мувофиқ сертификат беришга ваколатли бўлган орган томонидан берилади.
(363-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)