Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарор, агар у ўзгартирилган, қайтариб олинган ёки бекор қилинган бўлмаса, қабул қилинган кунидан эътиборан бир йил ичида амал қилади. Ушбу муддат тугагач, дастлабки қарор ўз кучини йўқотади, бу манфаатдор шахснинг янги дастлабки қарор бериш тўғрисидаги сўров билан мурожаат этишига тўсқинлик қилмайди.
Божхона кодекси
52 боб. Дастлабки қарорлар
372-модда
Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорнинг амал қилиш муддати
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш372-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.