Товарларни таснифлаш бўйича дастлабки қарорлар очиқ ахборот бўлиб, барча юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг ёзма сўровларига кўра ҳеч бир чекловларсиз тақдим этилиши керак, бундан тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир бўлган ахборот мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Товарларни таснифлаш бўйича берилган дастлабки қарорларнинг реестрини юритади ва унинг даврий равишда эълон қилинишини таъминлайди.

IX бўлим. Божхона статистикаси. Божхона ишида ахборот-коммуникация технологиялари. Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш