Чет давлатнинг консуллик муассасаларига ва консуллик муассасаларининг мансабдор шахсларига, шунингдек уларнинг оила аъзоларига чет давлатнинг дипломатик ваколатхоналари ҳамда дипломатик ваколатхоналарининг дипломатик агентлари учун ушбу бобда назарда тутилган божхона имтиёзлари берилади. Чет давлат консуллик муассасасининг бошқа ходимларига (консуллик хизматчиларига, хизмат кўрсатувчи ходимларга), шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшамайдиган оила аъзоларига нисбатан ҳар бир чет давлат билан тузилган махсус келишув асосида ва шу давлат билан муносабатлардаги ўзаро ҳамжиҳатлик принципидан келиб чиққан ҳолда чет давлат дипломатик ваколатхонасининг тегишли ходимларига (маъмурий-техник ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларига) ушбу бобда бериладиган божхона имтиёзлари татбиқ этилиши мумкин.
Божхона кодекси
57 боб. Чет давлатларнинг ваколатхоналари ва уларнинг ходимлари учу…
398-модда
Чет давлатларнинг консуллик муассасалари ва уларнинг ходимлари учун божхона имтиёзлари
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш398-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.
Олдинги · 397-модда
Дипломатик агентларга бериладиган божхона имтиёзларининг чет давлат дипломатик ваколатхонасининг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига татбиқ этилиши
399-модда · Кейинги
Чет давлатларнинг дипломатик почтасини ва консуллик почта қопларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш