(134-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджетлараро трансфертлар субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар, дотациялар, бюджет ссудаси ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича маблағлар, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ва мақсадли ижтимоий трансфертлар шаклида амалга оширилади.
(134-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-660-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон)
Бюджетлараро трансфертларнинг ҳажмлари:
жорий молия йилида турли даражадаги бюджетлар даромадлари ва харажатлари ўзгаришига сабаб бўлувчи қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганда;
(134-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
тегишли барча солиқларнинг, йиғимларнинг, давлат божларининг ва солиқ бўлмаган тўловларнинг тўлиқ тушишидан ҳамда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ўзлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(134-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Бюджетлараро трансфертларни молиялаштириш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, ушбу маблағлар ўтказиб берилган бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадларини шакллантириш манбаси ҳисобланмайди.
Бюджетлараро трансфертлар тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг харажатлари таркибига киритилмайди, уларнинг ҳисоби алоҳида юритилади ҳамда улар Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.
Бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олиш тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатларида алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақларда акс эттирилган ҳолда амалга оширилади.
(134-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Юқори турувчи иқтисодиёт ва молия органи ташаббуси билан юқори турувчи бюджет қуйи турувчи бюджет олдидаги бюджетлараро трансфертнинг бир шакли бўйича мажбуриятлари қуйи турувчи бюджетнинг юқори турувчи бюджет олдидаги бюджетлараро трансфертнинг бошқа шакли бўйича мажбуриятларини камайтириш эвазига ҳисобга олиниши мумкин.
(134-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)