Бюджет ташкилотларини назорат қилиш режалари давлат молиявий назорат органлари томонидан тасдиқланади.

Давлат молиявий назорат органлари давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари, шу жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда назорат материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади.

(179-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)

Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир материаллар судларга ёки тегишли ваколатли давлат органларига топширилади.

(179-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 мартдаги ЎРҚ-612-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон)