Бюджет таснифи бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатлари, шунингдек Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбаларини гуруҳлашдан иборат бўлиб, бюджет тизими бюджетларини шакллантириш, тузиш ва ижро этишни тизимлаштириш учун фойдаланилади.

Бюджет таснифи халқаро тасниф тизимларига мувофиқ ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.

(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)