Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари қуйидаги харажатлар гуруҳларини ўз ичига олади:
биринчи гуруҳ — иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, компенсация тўловлари ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;
иккинчи гуруҳ — ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар;
учинчи гуруҳ — капитал қўйилмалар (ривожланиш давлат дастурларида назарда тутилган аниқ йўналтирилган рўйхатларга мувофиқ);
(23-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон)
тўртинчи гуруҳ — бошқа харажатлар.
Харажатлар гуруҳлари бўйича аниқ моддалар бюджет таснифига мувофиқ белгиланади.