Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир:

Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси;

Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;

вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари;

(44-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)

бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган бюджетдан ташқари маблағлари.

III бўлим.

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети. Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси