Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан молия йили якунлари бўйича таҳлилий мақсадлар учун ҳамда бюджет тизими бюджетларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг барча тушумлари ва харажатларини (улар ўртасидаги трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳамда давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатларни ҳисобга олиб бориш учун тузилади.
(45-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)