Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар киради:

Давлат бюджети;

давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари;

бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;

(46-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари;

давлат ташқи қарзи ҳисобидан давлат дастурларига харажатлар.

(46-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонунига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган, бироқ унинг таркибига кирмайдиган жамғармаларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.

(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-740-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 03/21/740/1209-сон)