Давлат бюджети даромадлари:

солиқлар, йиғимлар ва давлат божи, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар;

(50-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан олинган даромадлар;

мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари;

юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган қайтарилмайдиган пул тушумлари;

резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудалари, кредит линиялари ва чет давлатларга ажратилган кредитлар маблағлари бўйича фоизли тушумлар;

(50-модданинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

қонунчиликка мувофиқ бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.

(50-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)