Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадлари:

1) белгиланган нормативларга мувофиқ:

фойда солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қайтариб берилган даромад солиғи суммаси чегирилган ҳолда);

(51-модда 1-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

акциз солиғи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ (бундан қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ мустасно);

2) божхона божлари;

3) қўшилган қиймат солиғи (қонунчиликда белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғининг ўрнини қоплаш билан боғлиқ бўлган тўловлар чегирилган ҳолда);

(51-модданинг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

4) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилади. Бошқа даромадлар жумласига қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар, товон пуллари, компенсация тўловлари, жарима санкциялари ва белгиланган нормативлар бўйича давлат активларини жойлаштиришдан ва фойдаланишга беришдан олинган даромадлар, мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтказилган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушган қайтарилмайдиган пул тушумлари, резидент бўлган юридик шахсларга берилган бюджет ссудалари ва чет давлатларга берилган кредитлар бўйича фоиз тўловлари, акцияларнинг давлат улуши (пайи) бўйича дивидендлар (даромадлар), бундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) мустасно, маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича фойда келтирадиган маҳсулотдаги давлат улуши, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фойдаси ва бошқа даромадлар киради.

(51-модданинг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)