Гувоҳлар, экспертлар ва мутахассисларга, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар ёки жойида кўздан кечиришни ўтказишга доир харажатлар учун зарур бўлган суммалар тегишли илтимоснома билан мурожаат қилган тараф томонидан суднинг депозит ҳисобварағига олдиндан киритилади. Агар бу илтимоснома иккала тараф томонидан берилган бўлса ёки гувоҳларни, экспертларни, мутахассисларни, таржимонларни чақириш, жойида кўздан кечириш суднинг ташаббуси билан амалга оширилса, талаб қилинадиган суммани тарафлар тенг миқдорда киритади. Агар экспертиза суднинг ташаббуси билан тайинланса, тўланиши лозим бўлган сумма экспертга суд томонидан депозит ҳисобварағидан тўланиши мумкин. Бу сумма ишда иштирок этувчи шахслардан суд ҳужжати чиқарилаётганда суднинг депозит ҳисобварағига ўтказилган ҳолда ушбу Кодексга мувофиқ ундирилади.
Фуқаролик процессуал кодекси
I бўлим
13 боб. Суд харажатлари
135-модда
Суд чиқимларини тўлаш учун маблағларни киритиш тартиби
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш135-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.