Ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимлар жумласига қуйидагилар киради:
1) гувоҳларга, экспертларга, мутахассисларга, таржимонларга тўланиши лозим бўлган суммалар;
2) жойида кўздан кечириш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
3) ушбу Кодекснинг 165-моддасида назарда тутилган ҳолларда жавобгарни қидириш учун қилинган харажатлар;
3¹) суд хабарномаларини ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ почта харажатлари;
(132-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-496-сонли Қонунига асосан 3¹-банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/496/2043-сон)
4) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар;
5) суд томонидан тан олинган бошқа зарур харажатлар.
Почта харажатларининг суммаси суд томонидан белгиланади, бироқ бу сумма базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан ошмаслиги керак ва суднинг депозит ҳисобварағига киритилиши лозим.
(132-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ харажатлар суммаси суд томонидан белгиланади ва ишда иштирок этувчи шахслардан ишни кўриш натижаларига кўра ушбу Кодексга мувофиқ ундирилади.