Гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон суд мажлисига келмаган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни келмаган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон йўқлигида кўриш мумкинлиги тўғрисидаги фикрларини эшитади ва суд муҳокамасини давом эттириш ёки иш муҳокамасини кейинга қолдириш ҳақида ажрим чиқаради. Агар чақирилган гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимон суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, уларга нисбатан ушбу Кодексда назарда тутилган процессуал мажбурлов чоралари қўлланилиши мумкин. Агар чақирилган гувоҳ иккинчи чақирув бўйича суд мажлисига келмаса, у суднинг ажримига биноан мажбурий тартибда келтирилиши мумкин.
Фуқаролик процессуал кодекси
II бўлим
22 боб. Суд муҳокамаси
222-модда
Гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимоннинг суд мажлисига келмаганлиги оқибатлари
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш222-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.