Рақамли далиллар ёки ушбу Кодекснинг 76, 83, 103 ва 104-моддаларида назарда тутилган тартибда тузилган уларни кўздан кечириш баённомалари суд мажлисида намойиш этилади ёки ўқиб эшиттирилади ва ишда иштирок этувчи шахсларга, зарур бўлган ҳолларда эса экспертларга, мутахассисларга хамда гувоҳларга танишиш учун тақдим этилади. Шундан кейин ишда иштирок этувчи шахслар ушбу далиллар юзасидан тушунтиришлар бериши мумкин.
(233¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 ноябрдаги ЎРҚ-1003-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.11.2024 й., 03/24/1003/0943-сон)