Эълонда қуйидагилар кўрсатилиши керак:

1) ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида ариза тушган суднинг номи;

2) аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи;

3) ҳужжатнинг номи ва фарқловчи белгилари;

4) йўқолганлиги тўғрисида ариза берилган ҳужжатни сақловчига оммавий ахборот воситаларида эълон чиққан кундан эътиборан уч ой муддат ичида ўзининг мазкур ҳужжатга бўлган ҳуқуқлари ҳақида судга арз қилиши тўғрисидаги таклиф.