Ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида эълон қилинган кундан эътиборан уч ойлик муддат ўтгунига қадар судга ҳужжатни сақловчидан ариза тушган тақдирда, судья ажрим чиқариб, унда ҳужжати йўқолганлиги ҳақида ариза берган шахсга ҳужжатни олиб қўйиш тўғрисида ҳужжатни сақловчига нисбатан умумий тартибда даъво тақдим этиш учун муддат беради ва бу ҳақда ҳужжатни сақловчини хабардор қилади. Бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак.
Фуқаролик процессуал кодекси
II бўлим
36 боб. Тақдим этувчига деб берилган ҳужжатлар йўқолган тақдирда ул…
335-модда
Судьянинг ҳужжатни сақловчидан ариза тушганидан кейинги ҳаракатлари
Базада янгиланган: 23.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш335-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.