Тафтиш инстанцияси суди шикоятни (протестни) тафтиш тартибида кўриш натижалари бўйича:

1) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни ўзгаришсиз қолдиришга;

2) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёхуд қисман бекор қилишга ва янги ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор қабул қилишга;

3) ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни тўлиқ ёки қисман ўзгартиришга;

4) ушбу Кодекс 372²-моддаси биринчи қисмининг 4-бандида ва 372⁴-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, ҳал қилув қарорини, ажримни, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун апелляция ёки кассация инстанцияси судига юборишга;

5) ҳал қилув қарорини, ажримни ёки қарорни тўлиқ ёки қисман бекор қилишга ва ушбу Кодексда кўрсатилган асосларга кўра аризани кўрмасдан қолдиришга ёхуд иш юритишни тўлиқ ёки қисман тугатишга;

6) айрим суд ҳужжатларини бекор қилишга ва иш бўйича илгари қабул қилинган суд ҳужжатларидан бирини ўз кучида қолдиришга ҳақли.