Жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин.
Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади.
(26¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 21 февралдаги ЎРҚ-911-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2024 й., 03/24/911/0142-сон)