Фуқаролик қонунчилиги ушбу Кодексдан, ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади.

(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Конституциявий Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)

Бошқа қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт, бундан махсус ҳуқуқий режим ўрнатадиган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан белгиланган ҳоллар мустасно.

(3-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 13 июлдаги ЎРҚ-1158-сонли Конституциявий Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2026 й., 03/26/1158/0727-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 25 июль)

Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатлар чиқариши мумкин.

(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)