Қуйидагилар жазо ижросини тугатиш учун асос бўлади:

маҳкумнинг суд тайинлаган жазо муддатини ўтаб бўлиши;

ушбу Кодекснинг 163-моддасида назарда тутилган ҳолларда маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиниши;

суд ҳукмининг бекор бўлиши ва иш юритишнинг тугатилиши;

ҳукмнинг кассация тартибида ўзгартирилиши ва жазонинг шартли ҳукм билан алмаштирилиши;

(167-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 26 апрелдаги ЎРҚ-833-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 03/23/833/0236-сон)

маҳкумнинг вафоти.