Жиноят ишлари бўйича одил судлов фуқароларнинг, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.

(16-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 20 сентябрдаги ЎРҚ-963-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2024 й., 03/24/963/0735-сон)

Ҳеч кимга қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари имтиёз берилишига йўл қўйилмайди.

(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)