Прокурор, терговчи ва суриштирувчи жиноят аломатлари топилган ҳар бир ҳолда, ўз ваколатлари доирасида жиноят ишини қўзғатишлари, жиноий ҳодисани, жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларни аниқлаш ва уларни жазолаш учун қонунда назарда тутилган барча чораларни кўришлари шарт.

(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-335-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 38-сон, 433-модда)

Дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан жиноят ишларини юритишнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу Кодекс билан белгиланади.

(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)