Жиноят иши кўп меҳнат талаб этса, жуда мураккаб ёки ўта долзарб бўлса, прокурор ёки тергов бўлинмасининг бошлиғи шу иш бўйича дастлабки тергов юритишни доимий ёки махсус тузилган тергов гуруҳига топшириши мумкин. Бундай топшириқ ҳақида қарор чиқарилиши лозим бўлиб, унда тергов гуруҳининг раҳбари ва аъзолари кўрсатилади. Башарти дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш тўғрисидаги қарор жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан айни бир вақтда қабул қилинган бўлса, иккала масала бир қарорнинг ўзида баён этилади. Гуруҳ таркибида ўзгаришлар бўлганда ва гуруҳ раҳбари ўзгартирилганда ҳам қарор чиқарилади.
Жиноят-процессуал кодекси
Махсус қисм
IX бўлим
43 боб. Дастлабки терговнинг умумий шартлари
354-модда
Дастлабки терговни терговчилар гуруҳига топшириш
Базада янгиланган: 22.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш354-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.