Муайян шароитларда ва мақсадларда кўздан кечириш, тинтув, эксперимент ёки бошқа тергов ҳаракатларини ўтказишда унинг иштирокчилари айни бир вақтда турли биноларда бўлишлари ёки бир-бирларидан анча масофага узоқлашишлари, шунингдек, башарти тергов ҳаракатларини юритишда бир қанча иштирокчиларни ёки ҳозир бўлган шахсларни кузатиш таъминланиши лозим бўлиб қолса, тергов ҳаракатларини бир неча терговчи ёки терговчининг ўзи унга ёрдам бераётган суриштирувчилар билан амалга ошириши мумкин. Бунда терговчилардан бири қолган терговчилар, суриштирувчилар ва бошқа тергов ҳаракати иштирокчилари фаолияти устидан раҳбарлик қилади.
Жиноят-процессуал кодекси
Махсус қисм
IX бўлим
43 боб. Дастлабки терговнинг умумий шартлари
357-модда
Тергов ҳаракатининг бир неча терговчи томонидан бажарилиши
Базада янгиланган: 22.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш357-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.