Суриштирув ёки дастлабки тергов жараёнида йўл қўйилган техник йўсиндаги камчиликлар, шу жумладан ёзувдаги хатолар, ҳарфий хатолар ва арифметик хатолар аниқланган тақдирда, судья уларни бартараф этиш учун ишни прокурорга юборади.

Техник йўсиндаги камчиликлар бартараф этилганидан ва иш прокурор томонидан қайтарилганидан кейин беш сутка ичида суд ушбу Кодексда белгиланган умумий қоидаларга кўра жиноят ишини судда муҳокама қилиш учун тайинлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этади.

(401¹-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонунига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)