Жиноят иши бўйича дастлабки эшитув ўтказиш тўғрисидаги ажримда қуйидагилар кўрсатилади:

1) суд ишининг рақами, ажрим чиқарилган вақт ва жой;

(405⁴-модданинг 1-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 сентябрдаги ЎРҚ-716-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 03/21/716/0877-сон)

2) судьянинг лавозими ва фамилияси;

3) айбланувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва Жиноят кодексининг унга нисбатан айблов қўйилаётган моддаси;

4) илтимоснома киритган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва процессуал мақоми;

5) дастлабки эшитувни ўтказиш учун асослар;

6) дастлабки эшитув иштирокчилари;

7) дастлабки эшитув ўтказиладиган жой ва вақт.