Оқлов ҳукмининг тавсиф қисмида қуйидагилар кўрсатилади: судланувчига қўйилган айбловнинг моҳияти; суд аниқлаган иш ҳолатлари; судланувчининг айбсизлиги тўғрисидаги суд хулосасини тасдиқловчи далиллар; судланувчининг жиноят содир этишда айби бор деб даъво қилишга асос бўлган далилларни суд нима учун ишонарли эмас ёки етарли эмас деб ҳисоблаши ёки нима учун суд жиноий ҳодисанинг ўзи юз бермаган ёхуд судланувчи содир этган қилмишни жиноят эмас деб ҳисоблаши; фуқаровий даъвога оид қарорнинг асослари.
Жиноят-процессуал кодекси
Махсус қисм
X бўлим
54 боб. Ҳукм
469-модда
Оқлов ҳукмининг тавсиф қисми
Базада янгиланган: 22.10.2026 · Расмий нашр: lex.uz
Бу модда бўйича эксперт шарҳи тайёрланмоқда
Ҳозирча AI ёрдамчи моддани содда тилда тушунтириб бериши мумкин.
AI билан тушунтириш469-модда бўйича саволингизни ёзинг — ҳуқуқшунос жавоб беради.