Қилмишида жиноят таркибининг мавжудлиги аниқланган ҳар бир шахс жавобгарликка тортилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган қоида қонунга мувофиқ дахлсизликка, иммунитетга эга бўлган шахсларга нисбатан алоҳида тартибга риоя этган ҳолда қўлланилади.
(10-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-1182-сонли Қонунига асосан иккинчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 03/26/1182/1034-сон)