Ушбу Кодекснинг 245-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмагани ҳолда одам ўғрилаш —

уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(137-модда биринчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 10 августдаги ЎРҚ-389-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 32-сон, 425-модда)

Ўша ҳаракат:

а) вояга етмаган шахсга нисбатан;

б) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда;

в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

г) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, —

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(137-модда иккинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)

Ўша ҳаракат:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса;

б) оғир оқибатларга сабаб бўлса;

в) инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олиш мақсадида содир этилган бўлса, —

(137-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 23 июндаги ЎРҚ-780-сонли Қонунига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 03/22/780/0560-сон)

ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

(137-модда учинчи қисмининг санкцияси Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 254-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 165-модда)